Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Менинг олдимга олиб келишдан олдин шундай қилмабсан-да», дейишлари менинг олдимга олиб келишдан олдин кечирмабсан-да, деганларидир. Бундан бир тарафдан ҳақдор ҳокимга даъво қилмай туриб, кечириб юборса, иккинчи тарафдан кўрган гувоҳ келиб, ўғирлик қилди, деб даъво қилса, унинг даъвоси қабул қилинмайди, ўғри кечирилиб юборилади, деган маъно чиқмайди. Чунки ҳадисда кийим эгасининг шу кийими туфайли ўғрининг қўли кесилишини кўриб, яхшиси унга совға қиламан ёки сотаман дейиши ўғрининг кечирилишини сўрашидан киноядир. Бунга жавобан Пайғамбар с.а.в.нинг менинг олдимга олиб келишдан олдин совға қилишинг ёки сотишинг керак эди, дейишлари ҳокимга даъво қилишдан олдин кечиришга ҳаққинг бўларди, энди эса ҳаққинг йўқ, деганларидир. Бундан ҳақдор ҳокимга даъво қилишдан олдин кечириб юборса, ўғридан ҳад бекор қилинади, ҳақдордан бошқаси тарафидан қилинган даъвога ҳоким қарамайди, ҳақдорнинг кечирганига асосланиб туриб кечираверади, деган маъно чиқмайди. У бор-йўғи даъво қилингандан кейин ҳақдорнинг кечириш ҳуқуқидан маҳрум бўлишини англатади, холос. Амр ибн Шуайбнинг ҳадиси эса ўзаро бир-бирларини кечириш мумкинлигини кўрсатади. Шунинг учун ҳам Пайғамбар с.а.в.:


«فَمَا بَلَغَنِيْ مِنْ حَدٍّ فَقَدْ وَجَبَ»
«Менга етиб келса, ҳад белгилаш вожиб бўлиб қолади», деганлар. Бу гап ҳам умумийликни ифодалайди. Ҳақдор даъво қилиб етказадими, бошқасими, фарқи йўқ. Зубайрнинг ҳадисидаги:


«اشْفَعُوا مَا لَمْ يَصِلْ إِلى الْوالِيْ, فَإِذا وَصَلَ إِلى الْوالِيْ فَعَفَا فَلاَ عَفَا اللهُ عَنْهُ»
«Модомики, волийга етиб бормаган экан, ўртага тушиб, ҳимоя қилиб қолинглар», деган гап «бир-бирларингни ҳимоя қилинглар», деган маънодадир. Шунинг учун ҳам унинг давомида:


«فَإِذا وَصَلَ إِلى الْوالِيْ فَعَفَا فَلاَ عَفَا اللهُ عَنْهُ»
«Волийга етиб боргач, у кечиргани билан Оллоҳ уни кечирмайди», дейилган.

 

80-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222